АсосийDunyo

Туркиядаги зилзила қурбонларининг сони 12873 нафарга етди, 62937 нафар фуқаро тан жароҳати олган

'Туркиядаги зилзила қурбонларининг сони 12873 нафарга етди, 62937 нафар фуқаро тан жароҳати олган'ning rasmi

Туркиянинг  Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар  бошқармасидан (AFAD) олинган сўнгги маълумотларга кўра:                                                                              

▪️ Қаҳраманмарашда содир бўлган 7,7 магнитудали зилзиладан сўнг ҳозиргача жами 1117 та зилзила содир бўлди.

▪️ Зилзила зонасида олиб борилаётган қутқарув ишларида жами 113 201 нафар ходим ҳамда 5 557 та автомашина ва зарур иш техникалари ишламоқда.

▪️ Саломатлик ва мувофиқлаштириш марказидан (SAKOM) олинган маълумотларга кўра, соат 07:45 ҳолатига кўра, 12873 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 62937 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

▪️ Туркия Ташқи ишлар вазирлиги билан ўтказилган учрашувлар натижасида бошқа давлатлардан ёрдам бериш мақсадида келган 5709 нафар ходим офат ҳудудига юборилди.

▪️ Ҳарбий ҳаво кучлари, қуруқлик қўшинлари, денгиз флоти, қирғоқ хавфсизлиги ва жандарм қўмондонлиги билан Хавфсизлик бош бошқармасига бўйсинувчи жамики таркип ва 22 та кема, 160 та самолёт/вертолёт ҳудудларда иш олиб бормоқдалар.                                                                                                                                                                            

▪️ Зилзиладан жабр кўрган ҳудудларга Қизил Ярим ой жамияти ва Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жами 140 та кўчма ошхона/нонвойхона ва вақтинчалик хизмат кўрсатиш учун ташкил этилган ошхоналар 79 та умумий овқатланиш автомашиналари билан етказиб берилди.

  • Ҳудудлардаги фуқароларга шўрва, иссиқ овқат, егулик маҳсулотлар ва ичимликлар тарқатилмоқда.

 

▪️ Ҳудудларга 1502 нафар шахсий таркиб ва   145 та автомашина психо-ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун жўнатилди.

▪️ Бошпана эҳтиёжи учун 137 929 та чодир, 101304 ётоқ, 1 255 500 адёл зилзиладан зарар кўрган ҳудудларга жўнатилди.

    Бошқа янгиликлар