Сирдарёлик 99 ёшли онахон ўзининг нафақа пулини зилзиладан жабрланганларга ёрдам тариқасида Туркияга юборди.
Онахон Туркия халқи бошига оғир иш тушганидан ачинганини, шу сабаб оз бўлса-да, пенсиясини бериб уларга ёрдам қилишдан хурсандлигини билдиради. Аллоҳдан уларнинг мушкулини осон қилишини сўрайди.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармасидан (AFAD) олинган сўнгги маълумотларга кўра, зилзила қурбонларининг сони 12873 нафарга етди, 62937 нафар фуқаро тан жароҳати олган.






