Бразилиянинг Мато Гроссо штатида яшовчи сиёсатчи шифокорлар унинг қорнида жарроҳлик қайчи қолдиришганидан кейин оғриқ сезмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
46 ёшли Клейтон Зенатта яқинда қорин бўшлиғида операцияни бошдан кечирди. Амалиёт давомида ичак ўсимтаси олиб ташланди. Эркак касалхонадан чиққанидан кейин қорнида қаттиқ оғриқлар пайдо бўла бошлаган.
Зенатта яна тиббий ёрдам сўради. Компьютер томографияси унинг қорин бўшлиғида бегона жисм — операция вақтида шифокор томонидан унутилган жарроҳлик қайчиси борлигини кўрсатди. Сиёсатчи иккинчи операция учун зудлик билан касалхонага ётқизилди.
Штат соғлиқни сақлаш департаменти беморнинг қорнида жарроҳлик асбоби нима сабабдан қолдирилганини аниқлаш учун тиббиёт муассасасида текширув ўтказмоқда. Сиёсатчи шифохона ва операцияни амалга оширган жарроҳни судга бериш ёки бермаслик ҳақида ҳали қарор қилгани йўқ.