АсосийDunyo

Ўзбекистон қутқарувчилари Туркиядаги вайроналар остидан чиқариб олган жасадлар сони 50тага етди

'Ўзбекистон қутқарувчилари Туркиядаги вайроналар остидан чиқариб олган жасадлар сони 50тага етди'ning rasmi

Ўзбекистон қутқарувчиларининг Туркиядаги қидирув-қутқарув ишлари юзасидан қўшимча маълумот келиб тушди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, охирги соатлар мобайнида Ўзбекистон ФВВ ходимлари томонидан ҳалок бўлганлар вайроналар остидан яна чиқариб олинди. Қутқарувчиларимизнинг вайроналар остидан олган жасадларининг умумий сони 50 нафарга етди. 

Аввал хабар берилганидек, бугун эрта тонгда Ўзбекистондан навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Ҳатайга етказилди. Мазкур бортнинг отрга қайтишида вайронкор зилзилада жабрланган  Ўзбекистоннинг 11 нафар ва Қирғизистоннинг 6 нафар фуқароси Тошкентга эвакуасия қилинди.

    Бошқа янгиликлар