АсосийDunyo

⚡️ Туркиядаги зилзилани уч кун аввал башорат қилган сейсмолог бу гал қаерда 7,5 балли зилзила бўлишини маълум қилди (видео)

'⚡️ Туркиядаги зилзилани уч кун аввал башорат қилган сейсмолог бу гал қаерда 7,5 балли зилзила бўлишини маълум қилди (видео)'ning rasmi

Туркиядаги кучли зилзилалар Яқин Шарқ минтақасини ўзгартирди. Бу ҳақда нидерландиялик сейсмолог Френк Хугербитс маълум қилди. Сейсмолог Туркиядаги зилзилалардан кейин Яқин Шарқ минтақасидаги стрессларнинг тақсимланиши сезиларли даражада ўзгарганини айтди.

"Натижада сейсмик фаоллик бутун Фаластингача тарқалди. Минтақанинг ўзгариб бораётгани кўриниб турибди", деб ёзади олим.

Сал аввал, Хугербитс 3 февраль куни Туркиянинг жанубий қисмида эртами-кечми 7,5 магнитудали зилзила содир бўлишини айтган эди. 

Нидерландиялик сейсмолог Франк Ҳугербитс келгусида 7.5 магнитудалик кучли зилзила ўчоғи Ҳиндистон, Афғонистон ва Покистон ҳудудларидан бирида кузатилишини прогноз қилди.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда 6 февралга ўтар кечаси бир нечта зилзилалар қайд этилди. 7,8 магнитудали биринчи силкинишлар соат 04:17 атрофида содир бўлган. Кейинчалик мамлакатда 6,0 ва ундан юқори магнитудали янги зилзилалар содир бўлди. Табиий офат қурбонлари сони ҳозиргача 18 мингдан ошиб кетди. 

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған бу ҳодисани 1939 йилдаги Эрзинжон зилзиласидан кейин мамлакатдаги энг даҳшатли табиий офат деб атади. Шунингдек, у 12 февралгача давом этадиган миллий мотам эълон қилди.

 

 

    Бошқа янгиликлар