1

Туркияда давлат томонидан зилзиладан жабр кўрган ҳар бир оилага 10 минг лирадан ёрдам берилади (видео)

ДУНЁ 08.02.2023, 17:45
Туркияда давлат томонидан зилзиладан жабр кўрган ҳар бир оилага 10 минг лирадан ёрдам берилади (видео)

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған вайронкор зилзилалардан жабр кўрган ҳудудларга боргани ҳақида хабар берган эдик. 

Тойиб Эрдўған бугун Қаҳрамонмараш шаҳридаги чиқишида, Туркиянинг ўн вилоятида содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этиш учун давлат барча воситалар ва имкониятларни ишга солинганини таъкидлади.

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, эпимаркази Қаҳрамонмараш вилояти бўлган икки зилзила қурбонлари сони, сўнгги маълумотларга кўра, 8574 кишига етган, яна 49133 киши жароҳат олган. 6444 та турар-жой биноси вайрон бўлган. 

Туркия Президенти эпимаркази Қаҳрамонмарашда бўлган икки зилзиладан жабр кўрган оилаларнинг ҳар бирига давлатдан 10 минг лира (тақрибан 530 АҚШ доллари) дан ёрдам олишини маълум қилди. 

Унинг сўзларига кўра, табиий офат зонаси аҳолиси, агар хоҳласа, Анталия, Алания ва Мерсиндаги меҳмонхоналарда қолиши мумкин. 

Президент зилзиладан жабр кўрган 10 та вилоят аҳолисини бошқа офатлар ҳудудида бўлгани каби бир йил ичида ҳам янги квартиралар билан таъминлашни мақсад қилганини айтди. 

Эрдўған ватандошларини фалокатга қарши бирдамлик ва ҳамжиҳатликка чақирди. 

Давлат раҳбари фуқаролар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари провокацияларга берилмасликлари ва фақат Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар департаменти (AFAD) томонидан бериладиган расмий маълумотларга ишонишларини кераклигини айтди. 

6 февраль, душанба куни Туркиянинг жануби-шарқида (маҳаллий вақт билан 04.17 да – 7,7 балл ва 13.24 да – 7,6 балл) магнитудаси етти баллдан ортиқ бўлган иккита зилзила содир бўлди.

Президент Эрдоған табиий офат қурбонлари учун мамлакатда етти кунлик миллий мотам эълон қилди. Туркия давлат байроқлари бутун мамлакат бўйлаб яримга ҳилпиратилди.

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурия, Ливан, Шимолий Кипр Турк Республикаси, Греция Кипр ва Ироқда ҳам сезилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1