АсосийЖИНОЯТ

Қувасойда ҳокимлик балансидан уй олиб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қувасой шаҳар бўлимлари томонидан &nb...

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қувасой шаҳар бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда, шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш ва тақсимлаш бўлими бошлиғи А.А. фуқаролар Ф.А. ва Ш.И.га 8 500 АҚШ доллари эвазига ҳокимлик балансидаги уйлардан бирига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер расмийлаштириш ҳамда ушбу хонадонни кейинчалик хусусийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 3 800 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар