АсосийJamiyat

"Нукус воқеалари"да етказилган зарарлар ҳисобланмоқда

'"Нукус воқеалари"да етказилган зарарлар ҳисобланмоқда'ning rasmi

Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия хулосасини тайёрлашга киришди.

Комиссия ўз хулосасида қуйидаги йўналишларга алоҳида эътибор қаратмоқда:

  • Қорақалпоғистонда 2022 йил 1–2 июль кунлари юз берган ҳолатлар ва воқеаларнинг хронологик тафсилоти;
  • Мустақил комиссиянинг ташкилий тадбирлари;
  • маҳаллий ҳукумат ва давлат органлари томонидан кўрилган чора-тадбирлар;
  • намойишларнинг келтириб чиқарган оқибатлари, етказилган зарар, иштирокчиларнинг маънавий ва психологик тафсилоти;
  • намойишлар юзага келишига сабаб бўлган омиллар;
  • намойишларда айбдор деб топилган фуқароларга нисбатан суд жараёнларининг тафсилоти;
  • Мустақил комиссиянинг асосий хулоса ва тавсиялари;
  • хотима;
  • намойишларда қўлланилган махсус воситаларнинг тактик-техник хусусиятлари.

Жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари ва фаоллар комиссия хулосасига оид фикр-мулоҳазаларини @independetuz_bot Telegram ботига юбориши мумкин.

Маълумот учун, 2022 йил 16 июль кунидан Қорақалпоғистонда юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия ўз ишини бошлаган. Комиссия ўз фаолиятини инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, воқеаларни ҳар томонлама ва ҳолис ўрганиш, шунингдек, олинган ахборотларни қайта текшириш ҳамда ўз фаолиятини жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда ташкил қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар