АсосийDunyo

Туркияда ўзбеклар қурган ҳарбий дала госпитали иш бошлади

'Туркияда ўзбеклар қурган ҳарбий дала госпитали иш бошлади'ning rasmi

Туркияда ўзбекистонликлар томонидан қурилган ҳарбий дала госпитали иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабар берди.

Ҳатай вилоятининг Овакент маҳалласида фаолиятини бошлаган ҳарбий дала госпитали зилзиладан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

Ушбу дала шифохонаси Ўзбекистондан келтирилган барча зарур тиббий асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.

Мазкур дала госпитали Ўзбекистон Қуролли кучлари томонидан тикланди. У ерда ҳарбий шифокорлар ярадорларга ёрдам кўрсатади.

    Бошқа янгиликлар