АсосийJamiyat

Тошкентнинг 2 тумани метро қурилиши сабабли сув таъминотидан вақтинчалик узилади

'Тошкентнинг 2 тумани метро қурилиши сабабли сув таъминотидан вақтинчалик узилади'ning rasmi

Тошкентнинг Сергели ва Янгиҳаёт туманидаги айрим ҳудудлар метро қурилиши сабабли 13 февраль куни соат 09:00 дан 20:00 гача вақтинча сув таъминотидан узилади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” xaбар берди.

Сув таъминотидаги узилишга Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТХАЙдан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ерусти метроси қурилиши жараёнида тармоқларнинг кўчириб ўтилиши сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли Сергели ҳамда Янгиҳаёт  туманидаги йирик саноат корхоналари, ижтимоий соҳа обектлари ва мактабгача таълим ва мактаб таълим муассасаларида ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Сергели тумани

“Дарё бўйи”,
“Файзли”, “Жалоир”,
“Қипчоқ”,
“Суғдиёна”,
“Софдил”,
“Ўзгариш”,
“Ҳабибий”,
“Меҳригиё”,
“Янги Сергели”,
“Эзгулик”,
“Мададкор”,
“Зийнат”,
“Иттифоқ”,
“Нилуфар”,
“Бунёдобод” маҳаллаларида.

Йирик саноат корхоналари, жумладан: “Рерси” заводи, “Мўътабар” ун заводи, Ғишт заводи, Керамика заводи, Божхона омбори, ОБД қозонхонаси.

Мактабгача таълим ва мактаб таълим муассасаларида ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларида.

Янгиҳаёт тумани бўйича:
“Қипчоқ”,
“Йўлдош”,
“Ал-Фарғоний”,
“Виқор”,
“Олчазор”,
“Дўстлик”,
“Чортоқ”,
“Чароғон”,
“Тошкент”,
“Ибрат”,
“Иқбол”,
“Ҳумо”,
“Янги Умид”,
“Ёрқин хаёт”,
“Марҳамат” маҳаллаларида.

Хизмат кўрсатиш ҳамда ижтимоий соҳа обектлари, жумладан: 37-сонли полклиника, 1-сонли туғруқ комплекси, Тери таносили шифохонаси, Ўликхона, Янгиҳаёт тумани ҳокимияти биноси, Нон ишлаб чиқариш корхонаси, 12-сонли автобус саройи, кўтарма насос стансияси, “Грин парк” боғи, “Эврика” болалар боғчаси, металл заводи.
Қайд этилишича, ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилган ҳудудларга сув махсус техникаларда етказиб берилади.

    Бошқа янгиликлар