АсосийDunyo

Туркия: зилзиладан 151 соат ўтиб 4, 158 соат ўтиб 3 яшар болалар, 163 соатдан кейин эса 62 ёшли аёл қутқарилди

'Туркия: зилзиладан 151 соат ўтиб 4, 158 соат ўтиб 3 яшар болалар, 163 соатдан кейин эса 62 ёшли аёл қутқарилди'ning rasmi

Туркияда даҳшатли зилзила вайроналари остидан одамларни қутқариш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, Тожикистон қутқарувчилари табиий офатдан кейин 151- соатда зилзила зонасида 9 қаватли бино вайроналари остидан 4 ёшли болани олиб чиқиб кетишди. Шунингдек, Тожикистондан келган қутқарув гуруҳи Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятида зилзиладан 158 соат ўтиб, вайрон бўлган бино вайроналари орасидан 3 ёшли болани топиб, олиб чиқди.

Спасатели из Таджикистана достали из-под завалов живых людей

Операция вайроналар остидаги одамларни аниқлаш учун махсус қурилмалар ёрдамида амалга оширилди. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Маълумот учун: Тожикистон президенти Имомали Раҳмон топшириғига кўра 50 нафар тожик қутқарувчиси Туркиядаги офат зонасига келган..

Бундан ташқари, зилзиладан жиддий зарар кўрган Туркиянинг Газиантеп шаҳрида вайроналар остидан аёл 163 соатдан кейин қутқариб олинди.

Қутқарилган аёл 62 ёшли Назифе Йилмаз экани аниқланди.  Жабрланувчи касалхонага ётқизилган.

Айни пайтга қадар Туркиянинг 10 та вилоятида қурбонлар сони 29 605 кишига етди, 147 934 киши табиий офат зонасидан эвакуация қилинди. Бу ҳақда Туркия Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (АФАД) хабарида айтилади.

АФАД маълумотларига кўра, эпицентри Пазарджик ва Элбистон вилоятларида содир бўлган икки зилзиладан сўнг, Қаҳраманмарашда 2412 та ер силкиниши қайд этилган.

 

    Бошқа янгиликлар