1

Туркияда зилзила оқибатида волейбол жамоасидан 34 киши қурбон бўлган

СПОРТ 13.02.2023, 12:22
Туркияда зилзила оқибатида волейбол жамоасидан 34 киши қурбон бўлган

Туркиянинг Адияман шаҳрида зилзила пайтида Фамагуста шаҳрининг Кипр турклари волейбол жамоасидан 34 киши ҳалок бўлган, деб ёзмоқда Кипрда чиқадиган "Катимерини" газетаси.

Ҳалок бўлганларнинг жасадлари шаҳардаги меҳмонхона вайроналари остидан топилган, жамоанинг яна бир аъзосини қидириш давом этмоқда, дейилади хабарда.  

Туркиядаги зилзила оқибатида қурбон бўлган Кипр турклари жами 47 кишига етди, деб ёзмоқда газета.  

6 февралда Туркиянинг Қаҳрамонмараш вилоятида бирин-кетин икки марта 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалокат сабабли Туркияда қурбон бўлганлар сони 29 минг 605 кишига етган. Зилзила Туркиянинг 10 та вилояти ҳамда Сурия ҳудудига катта талофат етказди.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1