1

Сурхондарёда ўқувчи телефон дўконини ўмарди

ЖИНОЯТ 13.02.2023, 13:47
Сурхондарёда ўқувчи телефон дўконини ўмарди

2023 йил 29 январидан 30 январига ўтар кечаси Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани   “Оқарбулоқ” маҳалласида жойлашган савдо дўконда бўлган турли русумдаги жами 13 дона уяли алоқа воситалари яширин равишда ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшовчи вояга етмаган 10-синф ўқувчиси 16 ёшли М.Ш. содир этканлиги аниқланиб, ундан жами 10 дона телефон аппаратлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинсой тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан вояга етмаган М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддасининг тегишли бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида, қонунбузардан қолган 3 дона телефон аппаратларнинг тақдири сўралганда, у уларни Термиз шаҳрида жойлашган бозорларнинг бирига бориб, ўзига номаълум бўлган шахсга 1.000.000 сўмга сотганлигини маълум қилган.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1