АсосийDunyo

Туркияда юз берган зилзилага АҚШ айбдорми?

'Туркияда юз берган зилзилага АҚШ айбдорми?'ning rasmi

Сўнгги пайтларда интернет тармоқларида Туркияда юз берган зилзилага табиат ҳодисаси сабаб бўлмаган, деган фикрлар пайдо бўлмоқда. Баъзи манбаалар Қаҳрамонмарашда юз берган зилзилага АҚШга тегишли фирманинг 6 минг метрлик нефть қудуғининг очилишини сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси "Darakchi.uz"га бу ҳақдаги гумонларни ойдинлаштирувчи маълумотни тақдим этди. 

Туркия  Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси Дезинформацияга қарши курашиш марказининг хабарига кўра, Қаҳрамонмараш ҳудудида бугунга қадар “Туркия нефти” МЧЖ бош бошқармаси иштирокида 3та, хусусий фирмалар иштирокида 1та жами 4та нефт қудуғи очилган. Ушбу қудуқлардан нефть ёки газ топилмаган. Ҳудудда даъво қилинганидек 6 минг метрлик қудуқ мавжуд эмас. 

Нефт қудуқларининг диаметри ўртача 24 см ташкил этиб, даъвога асос қилиб кўрсатилган тасвирлар нефть қудуғи бўлиши мумкин эмас. Қолаверса, Қаҳрамонмараш вилоятига қисман тегишли бўлган рухсатномалар жамоат ташкилоти ҳамда маҳаллий фирмаларга берилган. Юқорида тилга олинган қудуқлар атроф-муҳитга ҳамда у ерда истиқомат қилувчи аҳолига зиён-заҳмат етказмаслиги учун дунё стандартлари асосида ёпилиб, муҳрланган.

 

    Бошқа янгиликлар