АсосийJamiyat

Қибрайда бир нечта йигитлар "самосуд" қилинди(видео)

'Қибрайда бир нечта йигитлар "самосуд" қилинди(видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда йигитларни "самосуд" қилинган ҳолати акс этган видеолар тарқалди.

Тошкент вилояти ИИББ бошлиғи Матбуот котибининг маълум қилишича, "самосуд"  Қибрай туманида содир этилган.  

2023 йил 22 январь куни бир нечта номаълум шахслар томонидан 1998 йилда туғилган Ш.А. ва 2003 йилда туғилган Ж.Х.ларни уриб тан жароҳати етказганлик ҳолати юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган видео бўйича аниқлик киритиш мақсадида тезкор суриштирув олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга асосан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноятни фош этиш борасида олиб борилган тезкор тадбирлар давомида ушбу жиноятни 2000 й.т. М.А. ҳамда Х.З.лар содир этганликлари аниқланиб, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани ҳудудида навбатдаги безорилик жиноятини амалга ошириш мақсадида воқеа жойига келган вақтида ушланганлар.

Ҳозирда жиноят ишига алоқадор бўлган жиноий гуруҳ аъзолари ҳамда уларни бошқа жиноий ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор суриштирув тадбирлари ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


 

    Бошқа янгиликлар