АсосийDunyo

Туркияда қурилишга оид ҳужжатларни йўқотишга ҳаракат қилинаётгани рад этилди

'Туркияда қурилишга оид ҳужжатларни йўқотишга ҳаракат қилинаётгани рад этилди'ning rasmi

Сўнгги пайтларда интернет тармоқларида Туркияда юз берган зилзила билан боғлиқ турли дезинформациялар кўпайиб бормоқда . Баъзи манбаалар Хатайда Қурилиш тафтиш бошқармасига оид ҳужжатларни йўқотишга ҳаракат қилинаётгани айтилмоқда. Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси "Darakchi.uz"га бу ҳақдаги гумонларни ойдинлаштирувчи маълумотни тақдим этди. 

Туркия  Республикаси Президенти ҳузуридаги Коммуникация бошқармаси Дезинформацияга қарши курашиш марказининг хабарига кўра, атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши вазирлиги Хатай вилояти бошқармаси биносининг катта қисми зилзиладан зарар кўриб, қулаб тушган.

"Катта зарар кўрган бошқарма биноси ёнида жойлашган қўшимча хизмат кўрсатиш биносига рухсатсиз кирган баъзи шахслар вилоят бошқармаси асосий биносининг ҳалокат чиқиш зинаси қўшимча бино устига қулаб тушиши эҳтимоли туфайли у ердан чиқариб юборилган. Бундан норози бўлган шахслар ижтимоий тармоқлар орқали турли ҳужжатларнинг йўқ қилинаётганини даъво қилишган.     

Атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳужжатларни чоп этиш билан бирга барча расмий хат ва маълумотларни “Белгенет” орқали электрон шаклда шу заҳотиёқ тақдим этмоқда. Қўшимча бинодаги барча ҳужжатлар бошқа расмий ҳужжатлар сингари вилоят бошқармаси архивига ўтказилади" - дейилади марказ хабарида.

Шунингдек, интернет тармоқларида тарқалаётган хабарларга кўра, Туркия-Сурия чегара деворининг айрим жойлари қулаб тушган, айрим талончи тўдалар Туркия ҳудудига кириб келмоқда.

Туркия  Дезинформацияга қарши курашиш маркази Сурия чегараси бўйлаб қурилган 837 километрлик модуляр бетон деворга ҳеч қандай шикаст етмаганлигини маълум қилди.  

 

    Бошқа янгиликлар