1

Чирчиқ шаҳрида ўзини "Наказание Тесла" деб номлаган гуруҳ одамларни ваҳшийларча "самосуд" қилмоқда (видео)

ЖАМИЯТ 13.02.2023, 16:12
Чирчиқ шаҳрида ўзини "Наказание Тесла" деб номлаган гуруҳ одамларни ваҳшийларча "самосуд" қилмоқда (видео)

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида ўзини "Наказание Тесла" деб номлаган гуруҳ одамларни ваҳшийларча "самосуд" қилаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.

Ўзларини "Наказание Тесла" деб номлаган бир гуруҳ одамлар самосуд билан шуғулланмоқда ва буни яшираётгани ҳам йўқ.  Ҳаттоки ваҳшийликни тарғиб қилувчи ва ўзлари олган кадрларни жойлаб борувчи телеграм каналини ҳам очишган. 

Улар ўзлари ушлаб олган одамларни гуруҳ бўлиб, бейсбол биталар билан савалаб, буни видеога олмоқда ва тармоққа жойламоқда.

"Darakchi.uz" ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бу ҳақдаги ҳолатга ойдинлик киритишни сўрам мурожаат юборди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1