Хорижга иш кетиш учун гўёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан яширинча имтиҳон ўтказилгани ҳақида баъзи интернет сайтларида хабарлар тарқалди. Агентлик ушбу хабарларга изоҳ берди.
Сайтдаги хабарда акс этган ҳолатни ўрганиш натижасида маълум бўлишича, "Turon World Cooperation" хусусий бандлик агентлиги томонидан 11, 12 ва 13 февраль кунлари Тошкент шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази биносида пайвандлаш бўйича тренинг ўтказиш режалаштирилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот каналларида ушбу тадбир ҳақида маълумотлар эълон қилинмаган ва унда Агентлик вакиллари иштирок этмаган.
"Ушбу ва бошқа хусусий бандлик агентликлари Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги олдида ҳисобдор эмас ҳамда ушбу ташкилотлар тегишли лицензияга эга бўлгач, фаолиятларини мустақил олиб боради" дейилади хабарда.