1

Ўнлаб йигитларни даҳшатли даражада уриб, видеоларини тарқатиб юрган гуруҳ қўлга олинди. Калтак еганлар ҳам “оппоқ” эмас (видео)

ЖИНОЯТ 13.02.2023, 21:24
Ўнлаб йигитларни даҳшатли даражада уриб, видеоларини тарқатиб юрган гуруҳ қўлга олинди. Калтак еганлар ҳам “оппоқ” эмас (видео)

Ижтимоий тармоқларда Чирчиқ шаҳрида ўзини "Наказание Тесла" деб номлаган гуруҳ одамларни ваҳшийларча "самосуд" қилаётгани акс этган видеолар ҳақида хабар берган эдик. "Darakchi.uz" ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга бу ҳақдаги ҳолатга ойдинлик киритишни сўраб мурожаат юборди.

Тошкент вилояти ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жиноятга алоқадор ўндан ортиқ шахслар ушлангани айтилди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 январь куни Қибрай тумани ҳудудида  (телеграм-бот орқали топшириқ олиб, гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланган)ларни номаълум шахслар уриб, тан жароҳати етказган ва ушбу ҳолатни видео тасвирга олганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИББ ва бошқа ҳамкорликдаги органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1997-2003 йилда туғилган ўндан ортиқ шахслар гумонланувчи сифатида ушланган.

Уларга нисбатан "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланган ва жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларига киришилган.

Дастлабки терговда аниқланишича, гумонланувчилар маълум моддий манфаат эвазига шу каби бир нечта воқеада иштирок этиб, тан жароҳати етказиш ҳолати акс эттирилган видео ёзувларни ижтимоий тармоқ орқали буюртмачига етказиб берганлар.

Ўтказилаётган тергов-суриштирув давомида Қонун устуворлиги ва қилмишга яраша жазонинг муқаррарлиги таъминланади.  Маълумотлар тўлдириб борилмоқда, батафсил ахборот берилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1