Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-9° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2° совуқ-3° илиқ бўлади.
14.02.2023 08:24
"Ўзгидромет" 14 февраль кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди






