1

"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

ЖАМИЯТ 14.02.2023, 13:35
Теглар: ​Самарқанд, блогер
"Ресторан ишчиларидан тортиб ИИБ капитанигача..." Самарқандда блогер ичиб олиб "томоша" кўрсатди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллий блогерлардан бири маст ҳолатда ресторанда жанжал кўтаргани, ишчиларга куч ишлатишга урингани, шунингдек, ички ишлар ходимларини ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 2023 йил 12 февраль куни Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро M.A. Самарқанд шаҳридаги "Истиқлол" ресторанида овқатланиб, спиртли ичимлик таъсирда, ресторан иш фаолиятини якунлаш арафасида ресторан ишчиларидан қўшиқ айтиш учун микрафон сўраган.

Ресторан ишчилари ушбу ресторанда "караоке" йўқлиги ҳамда ресторан иш фаолиятини тугатганлигини тушунтирмоқчи бўлганида, фуқаро M.A. ишчиларни уятсиз сўзлар билан ҳақорат қилиб, уларни урмоқчи бўлган.

Ресторан ишчилари ҳодиса жойига Миллий Гвардия қўриқлаш хизматини чақиришган. Қўриқлаш хизмати ходимлари фуқаро M.A. ни тинчлантиришмоқчи бўлганида у ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларнинг хизмат фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган.

Шундан сўнг, M.A. Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 2-сон ИИБга олиб келиниб, у билан суҳбат ўтказилиб, ходимлар уни тинчлантиришмоқчи бўлганда M.A. меъёридан ортиқ спиртли ичимлик истемол қилгани сабабли бақир-чақир қилиб, капитан Д.Шодмоновнинг шаъни, қадр-қимматини камситиб, уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Самарқандда 31 ёшли аёл ўзи билан ишқий муносабатда бўлиб юрган эркакни видеоларини хотинига кўрсатиш билан қўрқитиб, 15 минг АҚШ доллари талаб қилди (видео)

17.04.2023, 13:04

Пастдарғом туманида 31 ёшли аёл 33 ёшли эркакдан товламачилик йўли билан пул талаб қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, эркак...
Самарқандда бир оиланинг 5 аъзоси заҳарланиб, икки нафари вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

01.02.2023, 10:49

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд вилояти Қўшработ туман "Зармитан" МФЙда яшовчи фуқаро С.Н. хонадонида уйда, қўлбола усулда тайёрланган бодринг консервасини истеъмол қилиш натижасида 5 кишида овқатдан...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
⚡️ "Таркибида заҳарли модда". ССВ Самарқандда 18 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган Dok-1 Maks сиропи бўйича ўрганиш натижаларини эълон қилди

27.12.2022, 10:20

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистонда  "Dok-1 Maks" дори воситасидан болалар ўртасидаги ўлим ҳолатларининг аниқланган эди. Шундан сўнг ССВ ўрганиш ишларини бошлаб юборди ва Ўзбекистонда "Dok-1 Maks"...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1