“Манчестер Юнайтед” Туркия ва Суриядаги зилзилалардан зарар кўрганларга ёрдам бериш учун UNICEF'га 50000 фунт стерлинг (60315 доллар) хайрия қилди.
Шунингдек, келаси ҳафта Европа мусобақаларидаги барча ўйинлар бошланишидан олдин зилзила қурбонлари хотирасига бир дақиқалик сукут сақлаш маросими ўтказилади.
“Манчестер Юнайтед”нинг 50000 фунт стерлинг миқдоридаги хайрияси зилзиладан жабр кўрган болалар ва оилаларнинг шошилинч эҳтиёжларини қондириш ва таъминот ишларини тезлаштиришга йўналтирилади.
UNICEF Сурияда болалар хавфсизлиги ва фаровонлигини таъминлашга ҳаракат қилмоқда. Ташкилот Туркияга фавқулодда вазиятлар учун зарур бўлган маҳсулотларни етказди ва болаларни хавфсиз жойга кўчишини таъминлади.






