АсосийJamiyat

Тошкентдаги Отчопарда икки бош от очликдан нобуд бўлди

'Тошкентдаги Отчопарда икки бош от очликдан нобуд бўлди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  Отчопардаги отлар нобуд бўлиши билан боғлиқ хабарлар тарқалди. Миллий гвардия ҳолат бўйича расмий муносабат берди.

Унга кўра, Чилонзор тумани ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ва Миллий гвардия томонидан ҳайвонларни хавфли вазиятда қолдирилиши оқибатида икки бош отнинг нобуд бўлиши ҳамда қолган отларнинг ҳолсизланишига сабаб бўлганлиги юзасидан барча факт ва омиллар ҳисобга олиниб, текширув ўтказилди.  

Якуний текширув натижаларига кўра, отларнинг ҳолсизланиши ва нобуд бўлишида айбдор бўлган шахслар – 1958-йилда туғилган С.А. ва 1958-йилда туғилган У.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси, 1-қисмида (“Ҳайвонларга нисбатан шавқациз муносабатда бўлиш”) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилди ва уларнинг ҳар бирига 900 минг сўмдан жарима солинди. Бундан ташқари, Отчопар раҳбариятини алмаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда.

    Бошқа янгиликлар