АсосийJamiyat

Наманганда оралиқ имтиҳонлардан ўта олмаган талаба ўзини ёқиб юборди

'Наманганда оралиқ имтиҳонлардан ўта олмаган талаба ўзини ёқиб юборди'ning rasmi

Наманганда 20 ёшли йигит ўзини ёқиб юборди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, 2023 йил 10 февраль куни соат Фарғона вилояти, Бешариқ тумани яшаган, Наманган муҳандислик қурилиш институтининг 3-босқич талабаси 2002 йилда туғилган Х.Х. олийгоҳда 5 та фандан оралиқ имтиҳонларни топшира олмаганлиги сабабли, қайта топширишга қолиб кетган.

Гуруҳ раҳбари талабанинг отасига қўнғироқ қилиб, ўғли юқоридаги 5 та фанлардан оралиқ имтиҳонларни топшира олмаганлиги ҳақида огоҳлантирган.

Ўз навбатда ота ўғлига телефон орқали танбеҳ берган.

Шундан сўнг, талаба Х.Х. отасини берган танбеҳига зарда қилиб, руҳий тушкунликка тушиб, Янгиқўрғон тумани, “Нурафшон” МФЙ худудидаги дала-адирлик майдонига ўзи билан биргаликда бензин ёнилғисини олиб келиб, ўзини устидан қуйиб, ўзини ёқиб, ўз жонига суиқасд қилган.

Х.Х.ни ёниб жароҳат олганлигини кўриб қолган фуқаролар унга ёрдам кўрсатиб, шифохонага олиб келишган.

Тиббий маълумотга кўра, Х.Х.нинг баданида, алангадан танасининг 50% қисмида чуқур куйиш жароҳатлари мавжудлиги кўрсатилган.

Шифкорлар томонидан кўрсатилган тез-тиббий муолажаларга қарамасдан у 2023 йил 13 февраль куни шифохонада вафот этган. Янгиқўрғон туман прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар