АсосийJamiyat

Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади

'Бугун Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 6-11° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар