Хабарингиз бор, Қишлоқ хўжалиги ерларини тўлиқ кадастр хатловидан ўтказиш ишлари илк бор Қашқадарё вилоятида бошланган эди.
Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси ва унинг филиаллари томонидан Қишлоқ хўжалиги ерларини ҳисобга олиш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу ер майдонларининг электрон хариталарини яратиш ишлари давом этмоқда.
Маълумот учун, Қашқадарё вилоятида 2 миллион 850 минг гектардан зиёд ер майдонлари мавжуд. Шундан 2 330,949 гектари қишлоқ хўжалиги тоифасидаги ерлардир.
2023 йил 9 февраль ҳолатида кадастр идорлари томонидан икки миллион гектардан зиёд қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ҳисобга олиниб, 1миллион 800 минг гектардан зиёди давлат рўйхатидан ўтказилган ва уларнинг электрон хариталари яратилган.
Ҳозирги кунда ҳам вилоятда қишлоқ хўжалиги тоифасидаги фермер хўжаликлари, ипакчилик ва жунчилик саноат ерлари, бошқа корхона ташкилот ерлари, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги ерлари,шахсий томорқа ерлари, ижара ҳуқуқи ва умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган деҳқон хўжалиги ерлари, фуқароларга берилган чорвачилик боғдорчилик, иссиқхона, сабзавот ериларини ҳисобга олиш, уларни УЗКАД тизимига тушириш ишлари давом этмоқда.