АсосийJinoyat

Тошкент вилоятида 4 нафар эркак битта аёлни зўрлагани айтилмоқда. Жиноят иши очилди

'Тошкент вилоятида 4 нафар эркак битта аёлни зўрлагани айтилмоқда. Жиноят иши очилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда “Тошкент вилоятида аёл 4 нафар эркак томонидан зўрланди” изоҳи билан хабар тарқалмоқда. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат 2022 йилнинг 28 декабрь куни Бўстонлиқ тумани “Чимбойли” қишлоғи ҳудудида содир бўлган.

Ҳолат юзасидан 25-27 ёшли 4 нафар гумонланувчи (тезкор) процессуал тартибда ушланган. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг ЖК 118 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” танланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан 10 яқин суд тиббий ва бошқа турдаги экспертиза тайинланган.


 

 

    Бошқа янгиликлар