Чилонзор туман Электр тармоқлари корхонаси ходими пора билан қўлга тушди

ЖИНОЯТ 15.02.2023, 18:30
Чилонзор туман Электр тармоқлари корхонаси ходими пора билан қўлга тушди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда, Чилонзор тумани ЭТК электр монтёри А.Ж. тадбиркор С.А.нинг озиқ-овқат дўконига электр энергиясидан фойдаланиш учун абонент ҳисоб рақами очиб бериш ҳамда электр ҳисоблагич ўрнатиб бериши эвазига 380 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1