1

Африкада Марбург вируси тарқала бошлади

ДУНЁ 16.02.2023, 00:47
Африкада Марбург вируси тарқала бошлади

Экваториал Гвинея мамлакатида илк бор Марбург вируси тарқалиши қайд этилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилишича, вирусдан камида тўққиз киши вафот этган. Уларнинг барчаси Ғарбий Киентем провинциясидан.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозир мамлакатда 16 киши касалликка гумон қилиниб, карантинга олинган. Барча беморларда иситма, чарчоқ, бош оғриғи ва қон аралаш қайт қилиш каби характерли аломатлар кузатилган.

ЖССТнинг баёнотига кўра, Марбург вируси одамларга кўршапалаклардан юқиши мумкин. Қолаверса, инфекцияга чалинган беморлардан ажраладиган биологик суюқликлар (қон, тупик, пешоб) билан бевосита алоқа қилиш, шунингдек, турли жисмлар юзалари орқали фаол тарқалади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Марбург вируси Эбола сингари ўта юқумли бўлиб, ҳозирча тасдиқланган даво муолажалари мавжуд эмас. Қолаверса, бу хасталикка қарши вакциналар ҳам яратилмаган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мазкур хавфли хасталик Ғарбий Африканинг Гана мамлакатида ҳам қайд этилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1