Туркияда даҳшатли зилзила вайроналари остидан одамларни қутқариш ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги хабар бермоқда.
Жумладан, Туркия жанубидаги Ҳатай вилоятида ҳалокатли зилзиладан 228 соат ўтиб бир аёл ва унинг икки фарзанди қутқариб олинди. Қутқарувчилар Антакянинг Оймак кўчасида қулаган турар-жой биноларидан бирининг вайроналари остидан Эля исмли аёл ва болаларни қутқариб олди. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан кейин учала қутқарилган ҳам касалхонага етказилган.
Қаҳраманмараш вилоятида 74 ёшли Жемил Кекеч ҳалокатли зилзиладан кейин 227-соатда қутқариб олинди.
Дулкадирўғли туманининг Пинарбоши маҳалласидаги олти қаватли турар-жой биноси вайроналари остидан аёл қутқариб олиниб, шифокорларнинг биринчи ёрдамидан сўнг Жемил Кекеч касалхонага ётқизилди.
Туркияда зилзиладан кейинги ўнинчи куни 42 ёшли Мелике Имомоғлу вайроналар остидан қутқариб олинди. Аёл Қаҳрамонмарашнинг Оникишубат туманида қулаган уй вайроналари остида 222 соат вақт ўтказди. Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалхонага ётқизилган.
Маълумот учун, эпицентри Туркия жануби-шарқида бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари сони айни пайтга қадар 35,4 минг кишидан ошди.





