АсосийDunyo

Тожикистонда қор кўчкиси қурбонлари сони 15 кишига етди

'Тожикистонда қор кўчкиси қурбонлари сони 15 кишига етди'ning rasmi

Тожикистон жанубидаги Тоғли Бадахшон автоном вилоятида содир бўлган қор кўчкиси қурбонлари сони 15 нафарга етди.

Қор кўчкиси бир неча ҳудудда, жумладан, энг кўп қурбон берган Хоруғ шаҳридаги Носир Хисрав маҳалласида юз берган.

Тожикистон Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот маркази раҳбари Умеда Юсуфий кўчкида қолиб турли даражада тан жароҳатлари олганлар сони 12 нафар эканини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ушбу табиат ҳодисасида 4 та уй тўлиқ, 35 та уй ва яна 5 та маиший объект эса қисман зарар кўрган.

Юсуфий ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, аҳолидан қор кўчкиси бўлган ҳудудларга чиқишдан тийилишни, огоҳ ва эҳтиёт бўлишларини сўрамоқда.

"Кеча кечқурун Ванж тумани Хаспо қишлоғининг икки фуқароси қор кўчкиси остида қолиб ҳалок бўлган Садвад исмли фуқаронинг жанозасига – Техарв маҳалласига кетаётганида қор кўчкиси остида қолган. Улардан бирини олиб чиқишга муваффақ бўлинди, иккинчисини қидиряпмиз", – дейди Юсуфий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тожикистонда қор кўчкиси оқибатида 10 киши вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар