АсосийJamiyat

Афғонистонда буюк шоиримиз Алишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилди

'Афғонистонда буюк шоиримиз Алишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилди'ning rasmi

Афғонистонда буюк шоиримиз Алишер Навоий ёдгорликларига зарар етказилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

Ташқи ишлар вазири матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов Афғонистонда Алишер Навоий ёдгорлиги бузиб ташланганига твиттердаги расмий саҳифасида муносабат билдириб, ёдгорликга зарар етказилганлиги ҳақидаги хабарлар қайғу билан қабул қилинганлигини билдирди.  

Қайд этилишича, Ташқи ишлар вазирлиги ушбу масала юзасидан Афғонистон ҳукумати вакиллари билан боғланган.

Афғонларнинг таъкидлашича, ушбу вандализм ҳолати қардош Ўзбекистон билан кўп асрлик дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш тарафдори бўлган ҳукумат расмий сиёсатини акс эттирмайди, номаълум шахсларнинг ўзбошимчалик ва ўйламасдан қилган ҳаракати натижаси бўлган. 

Аҳрор Бурҳоновнинг ёзишича, Афғонистон ҳукумати вакиллари ёдгорликларни тиклаш ва умумий меросимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш чораларини кўришини маълум қилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар