1

Тошкентда аёл тегажоғлик қилган ҳамкасбини пичоқлаб ўлдирди

ЖИНОЯТ 16.02.2023, 16:53
Тошкентда аёл тегажоғлик қилган ҳамкасбини пичоқлаб ўлдирди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги овқатланиш шохобчаларининг бирида тегажоғлик қилган ҳамкасбини ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди

Маълум бўлишича, ҳолат 2022 йилнинг 4 сентябр куни соат тахминан 00:30 да содир бўлган. 1995 йилда туғилган судланувчи аёл аввалдан таниш бўлган 1994 йилда туғилган эркак билан жанжаллашиб қолган. Оқибатда аёл жабрланувчига пичоқ билан жароҳат етказган, йигит шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида ҳолат юзасидан суд иши кўриб чиқилди. Судда у ўз қилмишига қуйидагича изоҳ берди: 

“Турмушга чиқиб, ажрашганман, фарзандим йўқ. У билан бирга ишлардик. Кўп бор ичиб келиб тегажоғлик қилиб юрган. Мен ошхонани тозалайман, деб эртароқ келгандим. У ҳам уйидан маст ҳолда келган экан. Кечаси соат 23:00 ларда эшикни таққиллатиб, ташқарига чақирди. Эшикни очмаслигимни айтдим. Кетди деб ўйлаб ташқарига чиқдим. У бирдан хонасидан чиқиб қолди, ўша ерда ўпиб тегажоғлик қила бошлади. Мен ичкарига кириб кетдим. Овқат сузадиган хонамизда пичоқлар турганди. Ўзимни ҳимоя қилиш мақсадида биттасини олгандим, уни ўлдириш мақсадим бўлмаган. Куч билан қучоқлаб ўзига тортганида пичоқ кириб кетди. Пушаймонман, ўзимни ҳимоя қилиш учун қилдим”.

Суд ҳукми билан аёл Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми д бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга 6 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1