АсосийJamiyat

1 кунда 2,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган — “Ўзэнергоинспекция”

'1 кунда 2,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган —  “Ўзэнергоинспекция”'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 феврал куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 119 та ҳолатда 6,3 млн кВт⋅соат миқдоридаги (жами 2,6 млрд сўм) электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 30 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади. Мисол учун:

  • Наманган шаҳрида жойлашган “Истиқилол Жавохири” МЧЖ электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши натижасида 646 млн сўм;
  • Қўшработ туманида жойлашган “Замин Сирожхон” фермер хўжалиги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши натижасида 275 млн сўм;
  • Бўстонлиқ туманида “Сардор-Сарвар-Акмал Строй” МЧЖ электр тармоғига ноқонуний уланиши орқали 187 млн сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди.

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилиб, ҳолат бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда.

Ҳудудларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар