Вилоятда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тобора оммалашмоқда. Хусусан, Давлат активларини бошқариш агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармасида кичик қуёш электр станцияси ўрнатилди. Ушбу қурилма бинони кундуз куни электр энергия билан тўлиқ таъминлайди.
Мазкур қуёш электр станциясининг қуввати 30 киловаттга тенг. Шунингдек, бинода 56 та қуёш панели ҳамда 2 та 200 литр ҳажмдаги қуёш сув иситиш қурилмалари ҳам ишга туширилди. Натижада 30—40 фоиз энергия тежалишига эришилди.






