1

Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида табиий газ ва электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

ЖИНОЯТ 17.02.2023, 17:26
Ўзбекистоннинг тўртта ҳудудида табиий газ ва электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари тамонидан электр энергияси ва газ таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширув ва тезкор тадбирларда, табиий ресурс тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилмоқда. 
Хусусан, Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.Ю.” МЧЖ раҳбари У.М. корхонага қарашли иссиқхонани  ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги газ тармоғига улаб олиб, 472,3 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “E.D.” МЧЖ раҳбари ва бошқалар корхонанинг савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчасини туман ЭТК билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 777,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “С.ў.” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Х. хўжалик ер майдонини суғориш учун туман ЭТК билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан қуввати 16 кВт/с бўлган сув насосни умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 207,3 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Департаментнинг Тошкент туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.Т. “Хасанбой” МФЙдаги рақамсиз уйда иссиқхона ташкил қилиб, умумий фойдаланишдаги газ қувурига ер остидан яширинча уланиб олиб, 103 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. 
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1