АсосийJinoyat

Қашқадарёда йигит қизнинг шахсий суратларини тарқатмаслик учун 5000 доллар талаб қилгани айтилмоқда

'Қашқадарёда йигит қизнинг шахсий суратларини тарқатмаслик учун 5000 доллар талаб қилгани айтилмоқда'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлимлари томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро О.И. “А.” исмли қиз билан гаплашиб юриб, унинг шахсий фото суратларини қўлга киритиб, ушбу суратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 5 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) ва 141-1-моддаси (шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
 

    Бошқа янгиликлар