Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 17 февраль куни 30 дан ортиқ дарахт қасдан нобуд қилинди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманидаги “M.T.” МЧЖга ижарага берилган 5000 квадрат метр ҳудуддаги 35 дона дарахт махсус қасддан нобуд қилинганлиги оқибатида ўсимлик дунёсига 196 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






