АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида бир оиланинг 4 аъзоси овқатдан заҳарланиб вафот этди

'Тошкент вилоятида бир оиланинг 4 аъзоси овқатдан заҳарланиб вафот этди'ning rasmi

17 феврал куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманининг Бирлик маҳалласида яшовчи оилада оммавий равишда овқатдан заҳарланиш ҳолати содир бўлди.

Маълум қилинишича, бир оиланинг 3 нафар аъзоси воқеа жойида, яна бир аъзоси эса шифохонада вафот этган.

Воқеа жойини кўздан кечириш давомида экспертиза текшируви учун қовурилган балиқ ва мошкичири овқати қолдиқлари, помидор ва бодрингдан тайёрланган тузлама, компот ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олинган.

Суд-тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотномасига  кўра, фуқаролар ўлимига номаълум этиологияли овқатдан заҳарланиш сабаб бўлган.  

    Бошқа янгиликлар