WR Chess Masters: Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиб Левон Аронианга мағлуб бўлди

СПОРТ 18.02.2023, 23:52
WR Chess Masters: Нодирбек Абдусатторов америкалик рақиб Левон Аронианга мағлуб бўлди

Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида “WR Chess Masters-2023” 3-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Нодирбек Абдусатторов (2734) арманистонлик Левон Аронианга(2736) қарши баҳс олиб борди.

Абдусатторов кучли рақиби билан шиддатли ва муросасиз кечган баҳсда имкониятни бой берди.

Навбатдаги 4-раундда Нодирбек Абдусатторов(2734) Рамешбабу Прагнанандҳа (2690) билан баҳс олиб боради. Ушбу баҳслар эртага 19 февраль куни бўлиб ўтади. 

Ҳозирда Нодирбек 1,5 очко билан ҳозир турнир жадвалида 5-ўринда кетмоқда. Левон Аронианга 2,5 очко билан ушбу жадвалда етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда 2 очко билан Со Веслей, учинчи ўринда 2 очко билан Гукеш кетмоқда. Шунингдек, 1,5 очко билан Аниш Гри 4-ўринда турибди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1