АсосийDunyo

Туркиянинг Қаҳраманмарашида 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди

'Туркиянинг Қаҳраманмарашида 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди'ning rasmi

Қаҳраманмараш вилоятининг Гўксун туманида маҳаллий вақт билан соат 22:31 да 5,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда "Анадолу" хабар қилди.

Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бошқармаси (АФАД) сайтида эълон қилинган маълумотларга кўра, Гёксун вилоятида соат 22.31 да 5,1 магнитудали зилзила қайд этилган.

Зилзила 12,18 километр чуқурликда содир бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркиянинг 10 та ҳудудида содир бўлган зилзила қурбонлари сони айни пайтга қадар 40 642 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар