1

Олмалиқда банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган шахс воқеа жойида ушланди

ЖИНОЯТ 19.02.2023, 09:18
Олмалиқда банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган шахс воқеа жойида ушланди

Тошкент вилоятида банкоматдан пул ўғирламоқчи бўлган шахс воқеа жойида ушланди. Бу ҳақда ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 12 февраль куни соат тахминан 00:30 лар атрофида Олмалиқ шаҳар “Ойдин” МФЙ жойлашган Халқ банкига тегишли банкоматни 1990 йилда туғилган фуқаро Б.Ю. ўткир тиғли жисм билан бузиб очиб, ичида мавжуд бўлган пулларини олишга уринган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсга нисбатан шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 169-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1