1

Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди

ЖИНОЯТ 19.02.2023, 18:35
Тошкентда бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда гўёки бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу хабарлар остида бир нечта аёлларнинг фотосурати ва шахсий маълумотлари жойлаштирилган бўлиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат бўйича, Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга огоҳлантириш билан чиқди.

"Ҳурматли фуқаролар, бу каби асоссиз хабарларга ишонмаслигингизни ва аҳоли орасида сунъий равишда шов-шув кўтармаслигингизни сўраймиз.
Унутманг, ёлғон ахборот тарқатиш, шунингдек шахснинг розилигисиз шахсий маълумотларини ошкор қилиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Бу каби ёлғон хабарларни тарқатган шахсларни аниқлаш юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилмоқда", дейилади ИИББ хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1