Истанбул маъмурий бошқармаси сейсмик хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 93 та мактабни ёпишни режалаштирмоқда. Улардан 76 таси бузилади ёки реконструкция қилинади, 17 таси эса таъмирланади, деб хабар беради бошқармас сайти.
«20 февраль куни мазкур мактаб ўқувчилари туман ҳокимлари билан келишилган ҳолда хавфсиз мактабларга ўтказилади. 51995 нафар ўқувчи ва 2765 нафар ўқитувчи сейсмик хавфсиз мактабларга боради», - дейилади Истанбул маъмурий бошқармаси хабарида.
Сейсмик хавф даражасини пасайтириш мақсадида Истанбул мактаблари текширилди. Шаҳарда 1999 йилда қурилган 1418 та мактабнинг 67 тасини сейсмик жиҳатдан кучли дейиш мумкин, 1351 та мактаб хавфли ҳолатда.
20.02.2023 08:57
Истанбулда 93 та мактабни ёпиш режалаштирилмоқда






