Термиз шаҳрида савдо соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Э.З. чет эл фуқаросининг ишончига кириб, танишларининг имкониятлари орқали унга Ўзбекистонда доимий яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бериш эвазига 7000 АҚШ доллари талаб қилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Э.З. сўралган пулдан 6000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
20.02.2023 12:03
Термизда чет эл фуқаросининг 6 минг долларини ўзлаштирмоқчи бўлган МЧЖ раҳбари қўлга олинди
