АсосийDunyo

Туркияда яна иккита кучли зилзила содир бўлди (видео)

'Туркияда яна иккита кучли зилзила содир бўлди (видео)'ning rasmi

Бугун, 20 февраль куни Туркияда яна кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда айни пайт Газиантеп шаҳар марказида бўлиб турган мухбиримиз маълум қилмоқда.

Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, Ҳатай вилоятининг Дефне туманида Тошкент вақти билан соат 22:04 атрофида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди.  
Соат 22:07 да эпимаркази Ҳатайнинг Самандағ туманида бўлган 5,8 магнитудали яна бир зилзила содир бўлди.  
Туркиянинг Ғозиантеп, Адана, Усмония ва Қаҳрамонмараш вилоятларида ҳам кетма-кет силкинишлар сезилди.

    Бошқа янгиликлар