АсосийJamiyat

“Янги Ўзбекистон” университетида сунъий интеллект бўйича тадбир ўтказилди

'“Янги Ўзбекистон” университетида сунъий интеллект бўйича тадбир ўтказилди'ning rasmi

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университетида сунъий интеллект бўйича йилнинг энг катта тадбириларидан бири ўтказилди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири хабар берди. 

Тадбирда юртимизнинг IТ бўйича кўзга кўринган компаниялар вакиллари билан ёшларимиз ўртасида бевосита мулоқот ва маҳорат дарслари ташкил этиб, ёшларга соҳа ютуқлари ҳамда ўтган 2022 йил давомида қандай натижаларга эришилганлиги сарҳисоби юзасидан маълумотлар берилди.

Мазкур тадбир Мактабгача ва Мактаб Таълими Вазирлиги, “Янги Ўзбекистон” университети, Рақамли Авлод нодавлат нотижорат ташкилоти, Ўзбекистон Республикаси Рақамли Технологиялар Вазирлиги ва бошқа кўплаб ИТ компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда. Шунингдек, тадбирда сунъий интеллект соҳасида етакчи ҳисобланган Алиф Теч, Узум, Биллз, Иман Инвест, Узтелеком, Ucell, Мобиуз ва бошқа компаниялар вакиллари спикер сифатида иштирок этди.

Барчамизга маълумки, ҳозирги кунда Сунъий интеллект ва роботларнинг ҳаётимиздаги ўрни кундан кунга ортиб бормоқда. Инсонлардек фикрлай оладиган хавф-хатарларни бирдек аниқлай олувчи замонавий техника ва технологияларга бўлган талаб ҳам жуда юқори. Ушбу тадбирга қизиқиш билдирганлар сонидан ҳам буни англаш қийин эмас. Тадбирга юртимизнинг турли жойларидан 1500 га яқин ёшлар қизиқиш билдиришди. 

"Ўйлаймизки, ушбу тадбир ўз келажагига бефарқ бўлмаган ва ҳозирда ривожланиб бораётга сунъий интеллект соҳасига қизиқиши бор ёшлар учун ажойиб имконият бўлиб хизмат қилади",–дейди тадбир ташкилотчиларидан бири.

    Бошқа янгиликлар