АсосийJamiyat

Ер усти метро остидаги ҳудудларга жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади - "Тошкент метрополитени"

'Ер усти метро остидаги ҳудудларга жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади  - "Тошкент метрополитени"'ning rasmi

 Ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги ҳудудларда жами 2700 ўринли автотураргоҳлар ташкил этилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Тошкент метрополитени" ДУК ҳаракат хизмати раҳбари Султон Қодиров маълум қилди.

Президент қарори асосида метрополитен бекатларида савдо шохобчалари фаолияти тикланади. Ҳозирда "Новза" метро бекатининг пиёдалар ўтиш йўлагида тажриба-синов тариқасида савдо шохобчаларини қуриш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳар Яшнобод туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши эстакадаси остидаги (умумий ер майдони 2,9 гектар) ҳудудда 1200 ўринли бешта автотураргоҳ ҳамда Сергели туманидан ўтувчи ер усти метро йўналиши (умумий ер майдони 3,37 гектар) ҳудудида 1500 ўринли еттита автотураргоҳ ташкил этиш режалаштирилган.

 

    Бошқа янгиликлар