АсосийJamiyat

Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлди

'Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташламоқчи бўлди'ning rasmi

Тошкент метрополитенининг “Пахтакор” бекатида 20 февраль куни 26 ёшли эркак ўзини поезд тагига ташлашга уринди. Бу ҳақда ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 1997 йилда туғилган фуқаро Д.О. жорий йилнинг 20 февраль куни 19:20 ларда метронинг “Чилонзор” йўналишидаги “Пахтакор” бекатига келган вақтида жонига қасд қилиш мақсадида ўзини электропоезд йўлига ташламоқчи бўлган.

Бекат платформасида хизмат олиб бораётган ходим А.А.Далабоев уни ушлаб қолишга улгурган.

Суриштирув ишлари давомида фуқаро Д.О. 2016 йилдан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида “Шизофрения” ташхиси билан рўйхатда туриши маълум бўлган. Шундан сўнг онаси Ф.А воқеа жойига чақиртирилиб, фуқаро Д.О. онасига соғ-саломат холда топширилган.

    Бошқа янгиликлар