АсосийJamiyat

Тошкентда ўқувчи синфдошини пичоқлаб қўйди

'Тошкентда ўқувчи синфдошини пичоқлаб қўйди'ning rasmi

21 февраль куни Тошкентда 11-синф ўқувчиси синфдошини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Darakchi.uz'га маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида жойлашган 162-сонли мактабда ўқиб кетган, ҳозирда Зангиота туманида ўқиётган М.А. баҳолар табелини олиш мақсадида аввалги мактабига келган.
М.А. мактабда собиқ синфдошлари билан ўтирган вақтида 11-"В" синф ўқувчиси Р.И. унга ташқарига чиқишини айтган, чиққандан сўнг мактабга нега мени рухсатимсиз келасан деб зўравонлик килган. У M.A.гa тарсаки туширган ва шу пайт ўртоғи С.А. уларни ажратмоқчи бўлганида уни ҳам урган. 

С.А. ёнида бўлган пичоқ билан синфдоши Р.И.нинг қорин қисмига жароҳат етказган ва шундан сўнг тез тиббий ёрдам чақиртирилган.

Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг маълумотномасига кўра, R.I.га қорин олд деворини тешиб кирувчи кесилган-санчилган жароҳати ташхиси қўйилган.

Мазкур холат бўйича S.A. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар